«банк карталари» тегли мақолалар


Тўлов тизимида янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг ўтказмаларини 1 соатгача чеклаш режалаштирилмоқда
1 декабр 2023, 17:44

Тўлов тизимида янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг ўтказмаларини 1 соатгача чеклаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда банклар ва тўлов тизимларининг мобил иловаларидаги хавфсизлик даражасини ошириш учун янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг маблағларини ўтказиш имкониятини 1 соатгача чеклаш режалаштирилмоқда. Фойдаланувчиларга унинг профилига кирилганлик ҳақида SMS-хабар юборилади.

Тошкент жамоат транспортида йўлкира банк картасидан тўланса ҳам, 1700 сўм бўлади
31 октябр 2023, 18:20

Тошкент жамоат транспортида йўлкира банк картасидан тўланса ҳам, 1700 сўм бўлади

1 ноябрдан Тошкент жамоат транспортида банк карталари орқали тўлов қилинса, йўл ҳақи нархи АТТО картаси билан тўлангани каби бўлади — 1700 сўм. Бироқ бир соат ичида бошқа транспортга ўтишдаги чегирма фақат АТТО учун амал қилади.

Қозоғистон Миллий банки чет элликларга банк карталарини бериш талабларини кучайтиришни таклиф қилди
27 октябр 2023, 19:17

Қозоғистон Миллий банки чет элликларга банк карталарини бериш талабларини кучайтиришни таклиф қилди

Қозоғистон Миллий банки мамлакат норезидентларига вақтинча ёки доимий яшаш учун рухсатномасиз банк карталари беришни тақиқлашни режалаштирмоқда. Регулятор бундай чораларни гиёҳванд моддалар ёки қимор ўйинлари билан боғлиқ ноқонуний операциялар хавфини камайтириш зарурати билан изоҳлади.

Колумнист: Ўзгаришсиз ўзгаришлар
24 апрель 2023, 15:22

Колумнист: Ўзгаришсиз ўзгаришлар

Таҳлилчи Карен Срапионовнинг фикрича, банкларнинг минимал капиталини ошириш бозорни консолидация қилиш истаги билан боғлиқ бўлиши мумкин ва бу банк тизими манфаатларига унчалик ҳам мос келавермайди. У ўз колонкасида қонун лойиҳасини ҳали ҳам қайта кўриб чиқиш мумкинлигига умид билдирди.

2022 йилда тошкентликлар кибержиноятлардан 45,2 млрд сўм зарар кўрди
21 феврал 2023, 19:03

2022 йилда тошкентликлар кибержиноятлардан 45,2 млрд сўм зарар кўрди

Тошкентда фуқароларнинг банк карталаридаги пулларини алдов йўллари билан ўзлаштириш ҳолатлари кескин ошди. 2022 йилда бундай кибержиноятлар оқибатида тошкентликлар камида 45,2 млрд сўм зарар кўрган. Бу пулларнинг бор-йўғи 9,2 млрд сўмга яқини ундириб берилган. ИИББ кенг тарқалган усулларни санади.

Банклар норезидентлар учун ҳисобрақам очишни қийинлаштира бошлади
15 сентябрь 2022, 15:21

Банклар норезидентлар учун ҳисобрақам очишни қийинлаштира бошлади

Ўзбекистондаги айрим банклар норезидентлар учун ҳисобрақам очиш бўйича янги талабларни жорий қилди. Энди ҳисобрақам очиш учун улардан 15 кун ичида доимий равишда мамлакат ҳудудида бўлиши, талаба мақомини тасдиқловчи ёки расмий ишга жойлашганлик тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиши талаб этилади.

Банк карталаридан пул ечиб олиниш сабаблари ўрганилмоқда
7 декабр 2021, 13:28

Банк карталаридан пул ечиб олиниш сабаблари ўрганилмоқда

Декабрь бошида айрим банк карталари эгалари маблағлари улар рухсатисиз ечиб олинаётганидан шикоят қилдилар. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб мижозларни хабардор қилмасдан ва улар билан келишмасдан пуллар ечиб олинаётганини аниқлаштирмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг